Ҳабиб Нурмагомедов ЕЧЛ финалига қайси жамоалар чиқишини тахмин қилди

Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Чемпионлар лигаси кубоги бу сафар қайси жамоага насиб этиши борасида ўз тахминини билдирди.

“Тахмин қилиш жудаям қийин, ким қандай формада тушуниб бўлмайди. ПСЖ 4 ой ўйнамади, лекин “Аталанта” формада эди. Бироқ, якунда ПСЖ кейинги босқичга чиқди. Бугун “Барселона” ва “Бавария” ўйнайди. Бу ўйинда ҳам кимнинг ғалаба қозониши номаълум. Менимча, финалда ПСЖ ва “Манчестер Сити” ўйнаса керак”, - дейди Ҳабиб.

"Барселона" - "Бавария" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!