Ҳабиб Нурмагомедов Остон Ўрунов билан тушган суратини эълон қилди

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов “Спартак”нинг Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган қишки ўқув-машғулот йиғинларига бориб, футболчилар билан бирга футбол ўйнаган эди.

Ўшанда Ҳабиб ва Остон Ўрунов бирга ўйнаган жамоа 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган, легионеримиз учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлганди.

Ҳабиб ўша учрашувда эсдалик учун олинган суратини эълон қилди.

142148685_717774775579481_19023888337506411

Таъкидлаш жоизки Ҳабиб Нурмагомедовнинг инстаграмдаги саҳифасини 27,5 миллион обуначи кузатиб боради.

Остон Ўруновнинг ўзи мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида “Уфа”да бошлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)