Ҳабиб Нурмагомедов Хаби Алонсо ҳақида: "Мураббийдан эмас, инжиқ ўйинчилардан қутулиш керак"

CHERY AUTO

UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов испаниялик мураббий Хаби Алонсонинг "Реал Мадрид" клубидан истеъфога чиқарилишига ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Агар сен залга ёки майдонга келсанг, бу жангчиларми ёки футболчиларми, фарқи йўқ, унда сен бош мураббий сифатида рулни бошқарасан. Аммо агар жамоангизда шундай муҳит ҳукмрон бўлсаки, ҳамма ҳам сизнинг талабларингизни бажара олмаса, демак, сизнинг йўлингиз тўғри эмас.

Алонсо замонамизнинг энг яхши мураббийлари учлигига киради, деб ҳисоблайман. Агар жамоа у билан келиша олмаган бўлса, мураббийни эмас, ўйинчиларни алмаштириш керак. Шунчаки, "Реал"да ҳеч бир мураббий бундай таркибни эплай олмаслигига ишончим комил. Инжиқ ўйинчилардан қутулиш керак", - деб ёзди Нурмагомедов ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо 2025 йилнинг ёзидан буён жамоани бошқариб келаётган эди. "Реал" испаниялик мутахассис қўл остида барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 24 та ғалаба, тўртта дуранг ва олтита мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!