Ҳабиб отасининг ушалмаган орзусини айтди (Интервью)
Таниқли UFC жангчиси – Ҳабиб Нурмагомедов таниқли спортчи ва блогер Магамед Исмаиловга катта интервью берди. Мағлубият нима эканлигини билмай келаётган Нурмагамедов ушбу интервью давомида мухлисларга қизиқ бўлган бир нечта саволларга жавоб бериб ўтди.
- Ҳабиб, сен сўнгги жангингда Жастин Гэтжи билан тўқнаш келдинг. Тўғриси, бундан аввалги жангларингдан фарқли ўлароқ, бу сафар бошқа Ҳабибни кўрдим.
- Тўғриси, бу сафарги жанг олдидан кўплаб саргузаштларни бошдан кечиришга тўғри келди. Гэтжи билан тўқнашувдан олдин, мен бармоқ суягимни синдириб олдим. Кейин тана ҳароратим кўтарилгани учун 5 кун жонлантириш бўлимида ётдим. Тўғриси, бу воқеаларни батафсил сўзлаб бера олмайман. Ҳозир фаолиятим ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш ишлари бошланган. Бу шунчаки 20-30 дақиқалик видеоролик бўлмайди. Голливуд билан ҳамкорликда иш бошладик. Оскар мукофотига даъвогар асар яратмоқчимиз.
Жастин билан жангни бекор қилмоқчи бўлдик, бироқ сўзимни устидан чиқишга қарор қилдим. Октагонга кўтарилдим ва қилишим керак бўлган ишларни бажардим.
- Конор яна аввалги даражасига чиқа оладими?
- Ҳеч қачон! Сабаби, спортчи икки бор ўз спорт формасини пик даражага олиб чиқа олмайди. Нафақат Конор, балки бошқа спортчилар ҳам фаолияти давомида бир бор супер формага киради.
- Сен билан партерда кураш олиб бориш мумкин, аммо ММА қоидалари асосида ҳеч ким сенга қарши тура олмайди? Бунинг сири нимада?!
- Октагонда ҳужум уюштириш учун иккита қават мавжуд. Баъзи жангчилар тик турган ҳолда ўзини эркин ҳис этса, бошқалар партердан наф чиқаришга уринади. Мен доимо икки қаватда ҳам ҳужум уюштиришга ўрганганман. 2007 йилда бу услуб ҳақида дадам билан суҳбатлашган эдик. Бундай стилдаги жанг қилиш, жуда кўп энергияни сарф бўлишига олиб келади, аммо натижа кафолатланган. Энг муҳими, руҳан енгилмаслик. Агар психологик кучли бўлсанг, исталган рақибни иккинчи қаватда ҳужум қилиб мағлуб этишинг мумкин.
- Сенинг ғалабангга шубҳа билан боқувчилар доим бўлган. Конор Макгрегор, Эдсон Барбозо, Дастин Порье ва бошқаларни енгган бўлсанг ҳам, айримлар сени мутлақ тенгсиз эканлигингни тан олмайди. Нима деб ўйлайсан, қайси UFC жангчиси билан тўқнашув сенга бўлган барча саволларни кун тартибидан олиб ташлаши мумкин эди?
- Балки бу рақиб Тони Фергюссон бўлиши мумкин, аммо мен уни ҳеч қачон юқори савиядаги жангчи, деб ҳисобламаганман. 37 ёшда жангчи супер формада бўлиши мумкин эмас. Мен ҳам 37 ёшда супер жанг ўтказа олмайман. Эътибор берган бўлсанг, у Жастин Гэтжига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Анча ёш бўлган Жастин яққол устунлик билан ғалаба қозонди. Мен ўз вазнимда тенгсиз эканлигимни исботлаш мақсадида Тони билан жанг қилишга ҳаракат қилдим, аммо Яратган буни истамади. Агар биз тўқнаш келганимизда, мен муаммосиз ғалаба қозонар эдим, бироқ шубҳа қилувчилар ўз фикрини ҳеч қачон ўзгартирмайди. Ҳеч қачон енгилмаган инсонларни қандай мағлуб бўлиши барчага қизиқ. Мен буни тўғри қабул қиламан.
- Ҳабиб даданг афсонавий жангчи Жорж Сан-Пьер билан октагонга кўтарилишингни истаган эди. Агар у сени жангга чорласа, қандай қарор қабул қиласан?
- Биласанми, менга UFCнинг бирорта жангчиси билан октагонга кўтарилишга иштиёқ йўқ. Собиқ чемпионларнинг барчасини мағлуб этдим, аммо Сан-Пьерни эшитишим билан, 10 км масофага югургим келиб кетди. У буюк спортчи. Жорж билан октагонга кўтарилиш жуда ҳам қизиқ, бироқ мен UFCни тарк этдим. Онам учун бошқа жанг қилмасликка қарор қилдим. Жорж ҳозир 40 ёшда. Яхшиси, у барчанинг кўз ўнгида енгилмас бўлиб қолгани яхши. Мен ҳам у сингари енгилмаган чемпион номи билан четга чиқаман.
Фикрлар