Ҳабиб ва Конор дўст бўлишганми? Дана Уайт бу саволга жавоб берди
UFC бош директори Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ва Конор МакГрегор ўртасидаги қарама-қаршилик ирландиялик юлдуз енгил вазн тоифасига ўтишидан анча олдин бошланганига айтди.
"Уларнинг кўтарилиши бир вақтнинг ўзида содир бўлди. Одамлар "Улар дўст бўлишган" дейишади, лекин ҳеч қачон ундай бўлмаган. Тўғри, Ҳабиб ва Конор бир-бирини ўзаро ҳурмат қилади, лекин бу йигитлар жуда ёмон. Иккаласи ҳам энг зўри бўлишни хоҳлайди. Уларнинг иккиси ҳам ғалаба қозонишни истайди, иккаласи ҳам ҳамма билан курашишга ва тарихдаги энг яхши жангчи бўлиш учун ҳамма нарса қилишга тайёр. Демакки, бундай инсонлар ўртасида дўстликнинг бор бўлиши ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади”, – деди Уайт "Games with Names" подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов МакГрегор билан жангнинг тўртинчи раундида ирландияликни бўғиб қўйганди.
Фикрлар