Ҳабибнинг ММА рекорди сохта(ми?)

  • 26 июль, 16:18
  • 0
  • MMA

Дунёга машҳур ММА жангчилари, UFC чемпионларининг рекорди соҳталаштирилган бўлиши ҳам мумкин.

Мана шундай шубҳали жангчилар орасида Ҳабиб Нурмагомедов ва Шара Буллет ҳам бор. 

Ҳабиб Нурмагомедов 2008 йилда Украина самбо федерациясидаги турнирда дебют қилган. У ерда рақибини "учбурчак" усулида ғалаба қозонди. Кейин Ҳабиб панкратион турнирида ҳам иштирок этди. 2 раунддан иборат жангларда Ҳабиб кунига 3 та жангда ғалаба қозонди ва 4:0 рекордга эга бўлди. Шундан сўнг, у Доғистонда 3000 минг кишилик ММА турнирида қатнашади. Ушбу турнирда иккита рақибни мағлуб этган. Шу тариқа, Ҳабиб профессионал ММА аренасига чиқмай туриб, 6:0 рекордга эга бўлди. Умумий олганда унинг рекорди 23:0, аммо тасдиқлангани 29:0!.

Сохта рекордга эга бўлган яна бир жангчи - Шара Буллет. Доғистонлик жангчи поп ММА мусобақаларида қатнашди ва унда 5 та жангда ғалаба қозонди, аммо UFC "Nashe Delo" промоушенидаги жангларни кўргазма жанглари деб ҳисоблади.ва Шаранинг 5 та ғалабасини инобатга олмади. 

Шунинг учун унинг рекорди 13:0.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!