Ҳакам билан тўқнашган Эрлинг Холанд сафдан чиқди
Европа грандлари орзу қилаётган Эрлинг Холанд “Бавария” қарши ўтказилган учрашувда кутилмаган ҳолатда жароҳат олди.
19 ёшли футболчи учрашувни бошқариб борган ҳакам Тобиас Штилер билан тўқнашув натижасида шикастланган. Ўйиннинг 69-дақиқасида майдон марказида орқага юраётган ҳакам футболчининг оёғини босиб олди. Ҳужумчи оғриқ туфайли уни алмаштиришларини сўраган.
Холанд Бундеслигада 11 та учрашувда 10 та гол урди.
Фикрлар