Ҳакам ўйиндан сўнг Роналдунинг либосини сўрагани ростми?

ФИФА ЖЧ-2018 2-тури доирасида Марокаш – Португалия ўйинидан сўнг ушбу ўйинни бошқарган америкалик Марк Гейгер шаънига айтилган сўзлар борасида расмий баёнот берди.

Учрашувдан сўнг марокашлик Нордин Амрабат танаффус вақтида Пепедан ҳакамнинг Роналдудан либосини бериш ҳақида сўрагани борасида айтган гапни эшитиб қолганини айтиб ўтган эди.

“Жаноб Гейгер ушбу воқеани бутунлай рад этди. Биз унинг профессионал ишлаганини тасдиқлаймиз ва футболчиларга фейр-плейнинг барча қоидаларини кўриб чиқишни маслаҳат қиламиз”, – дейилади расмий хабарда.