Ҳакамга қўполлик қилган “Милан” юлдузи бир-нечта ўйинга четлатилди
А Сериянинг 7-туридан ўрин олган "Фиорентина”-“Милан” (2:1) учрашуви якунлангач, “россанери” ҳимоячиси Тео Эрнандес ҳакамга қаттиқ босим билан шикоятлар қилди.
Ўйинни бошқариб борган рефери Лука Паиретто франциялик ҳимоячининг гапларидан сўнг, унга қизил карточка кўрсатди.
Италия футбол федерацияси бу ҳолат юзасидан қарор чиқарди. Унга кўра, Тео “ҳакамга ноўрин тарзда жиддий ҳурматсизлик билан танқид қилган”,- деб топилди ва 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.
Эрнандес А Серияда "Удинезе" ва "Болоня"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Фикрлар