Ҳакамлар онлайн таҳсил олишмоқда

Миллий чемпионат учрашувларида қисқа танаффус юзага келгани муносабати билан ЎФA ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси 14 апрель санасидан бошлаб мамлакат чемпионати баҳсларини бошқариб борувчи ҳакам, ёрдамчи ҳакам ҳамда назоратчилар учун 1 ойлик онлайн таҳсил жараёнини бошлади.

Май ойининг ярмига қадар давом этадиган онлайн дарслар бир қатор муҳим мавзуларни ўз ичига олади. Жумладан, ҳакамлар майдондаги яккакурашлар, жарима майдони ичидаги баҳсли вазиятлар, ўйиндан ташқари ҳолат, тактик фоллар, қўл билан ўйнаш каби мавзулар бўйича ўз билимларини мустаҳкамлашади ҳамда ўйин қоидалари бўйича тестлар топширишади.

Ушбу онлайн таҳсил жараёнининг яна бир муҳим мавзуси VAR тизимидан фойдаланиш бўлади. Онлайн дарсларни ФИФA ва ОФК йўриқчиси Фарҳод Aбдуллаев ҳамда ОФК йўриқчиси Владислав Цейтлин олиб боришади.

Якунда ҳакамлар юқоридаги мавзулар бўйича жами 10 та тест топшириқлари бажаришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!