"Ҳакамлар хатоси билан ютолмаяпмиз, яна қанақа ўйнаш керак?" - Ҳамиджон Актамов Фирдавс Норсафаров устидан арз қилади

Суперлиганинг 22-турида “Пахтакор” ўз майдонида “Қизилқум”ни 4:2 ҳисобида енгди. Лекин учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов ҳакамлик борасида жиддий гапларни айтди.

- Бугунги ўйин ҳақида нима дейман? Ҳар доимги кино давом этяпти. Ҳакамларга қачон инсоф киради? Эътирозларимизни ёзяпмиз. Менимча, бугун ёмон ўйнамадик, яхши ўйнадик. Иккита пенальти ҳам нотўғри қўйилди. Билмадим, охири нима бўлади? Қачон бу ишлар тугайди? Ҳакамлардан норозиман.

Ҳар доим улар қанақа қарор чиқарса, қонунга тўғри келаверади. Лекин тўп қўлга тегмади. Ислом Тўхтахўжаев ҳеч қачон ёлғон гапирмайди. Тўп оёғига теккани яққол кўриниб турибди, аммо қўлига тегмади. Иккинчисида чизиқдан ташқарида бўляпти, аммо у ичкарини кўрсатди. Ўйнайдиган жамоаларга ҳеч бўлмаса тўғри ҳакамлик қилсин. Майли, 50х50 вазиятларни ҳам уларга берсин. Аммо тўғри ҳакамлик қилсин. Охирги икки-учта ўйиндан бери ҳакамларнинг хатоси билан дуранг ўйнаяпмиз, ютолмаяпмиз. Футболдан тўйиб кетди ҳамма, рост гап.

Футболчиларимизни жисмоний ҳолатда яна икки тайм ўйнашга кучи етади. Улар руҳан “синди”. Ислом Кенжабоевни ҳакам сўкибди, уни ҳам ёзаман. Майдонда ҳакам футболчимизни оғзига келган гап билан сўкяпти. Кенжабоев Анзур Исмоиловдан тўпни олиб қўйди, унгача икки марта қоида бузилди, яна бермади. Олдинги ўйинларимизда мана шундай вазиятларда кечиктирилган фол деб ўйлаб топишди.

Белгиланган нуқтада тўпни ўйнаш керакми? Ўртадан бошлади, олдинга ўтишди, кейин оёғи билан қайтарганни қўлга тегди деб пенальти беряпти. Қўлни кестириш керакми? Ҳеч уларни тушунмадим. “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади, асосий жамоамиз. Бизни натижа қила олмаслигимизда кўпроқ ҳакамлар ҳам айбдор. Яна қанақа ўйнаш керак? Жамоани яна қандай тайёрлаш керак?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azizbek Muminov
17/10/2021 12:25
Судияни отаси хам бир пайтлар судия бўлган экан. Агар Диёр эркак бўлиб гапирган гапида турса олдинги судияларни савияси хақида айтганди. Мана ахвол. Хамиджон Актамов тугри айтди буларни қилган хар ишини қонуний курсатиб хақ дейиш хато эканлигиги терма жамоадаги холатдан кўриб турибмиз. УЯТ,УЯТ УЯТ. Хулоса судияни отаси судия бўлган бўлса харом луқмани натижаси. Шу харомхурлар касрига ўзбек футболи орқага кетмоқда
Бахтийор Бобойиб
16/10/2021 22:26
Бор эканки хакикатни гапирадиган. Пахтакорни Узбекистонда хакамлар пахтакор киляпти осиега чиксин часво килиб келяпти. Пули булса узига. Насаф ва бошка вилоят камандаларидан урнак ол! Халоллик бор жойда ривожланиш булади. Канчага сотилди студия.БУНИ УКИ