Ҳакамларимиз U17 Осиё Кубоги саралашида ишлашади

  • 23 ноябрь, 19:50
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистонлик ҳакамлар У-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради. Бу ҳақида ЎФҲМ матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

Эртага Вьетнамда 2026 йилги У-17 Осиё кубогининг финал босқичига йўлланма берувчи саралаш баҳси бўлиб ўтади.

Унда Вьетнам ва Шимолий Маряна ороллари терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Хабарга қараганда, ушбу муҳим учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Бош ҳакам: Рустам Чориев
Ёрдамчи ҳакам: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!