Ҳаким Фузайлов "Бухоро" билан шартномасини бекор қилди
Хабарингиз бор, биринчи давра бошларида “Бухоро”да бош мураббий ўзгарганди. Ҳаким Фузайлов ўрнига Улуғбек Бақоев тайинланган.
Шундан бери Ҳаким Қаюмович клубда бошқа лавозимда фаолиятини давом эттириб келаётганди.
Лекин куни кеча Фузайловнинг Sports.uz журналистига айтишича, у 1 августдан “Бухоро” билан тузилган шартномасини бекор қилган ва жамоани тарк этган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳаким Фузайлов ўтган йили “Бухоро”да ишлаб, бош мураббий сифатида жамоани про лигадан Суперлигага қайтарганди.
Фикрлар