Ҳаким Фузайлов про лига клубига бош мураббий этиб тайинланди
Пролига 7-туридан сўнг 10 очко билан 5-ўринни эгаллаб турган "Хоразм" амалдаги бош мураббий Руслан Аҳмедовни истеъфога чиқарди. Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди.
Унинг ўрнига россиялик мутахассис Ҳаким Фузайлов "Хоразм" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Мутахассис клубни 2024 йилги мавсум якунига қадар бошқариши кўзда тутилган.
Маълумот учун, Ҳаким Фузайлов Пролигадаги муваффақиятлари билан яхши таниш. Жумладан, у 2021 йил "Динамо" клуби билан Пролигада ишлаган бўлиб, якунда жамоани Суперлигага олиб чиққанди. 2022 йил эса "Бухоро" клуби билан Пролигада муваффақиятли иштирок этиб, мазкур жамоанинг ҳам Суперлигага йўл олишига катта ҳисса қўшганди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар