Ҳаким Фузайлов "Хоразм"даги фаолиятини давом эттирадими?

Тожикистонлик Ҳаким Фузайлов 2024 йилнинг май ойидан буён про лига вакили “Хоразм” жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келяпти. Унинг бошчилигида урганчликлар чемпионатни 6-ўринда якунладилар.

Айни пайтда “Хоразм”ни Суперлигада иштирок этиш имконияти пайдо бўлган бир пайтда Фузайлов бу йил ҳам жамоани ўзи бошқаришда давом этадими?

“Ҳаким Фузайлов жамоада қолади. Айрим ўзгаришлар бўлади, ҳаммаси Суперлигада иштирок этишимизга боғлиқ. Таркиб масаласида ҳозир ҳам селекция ишларини олиб боряпмиз. Футболчилар билан оғзаки келишиб қўйганмиз. Фақат биз про лигада ўйнаймизми ё Суперлигадами, шунга ойдинлик киритиб олсак, яна шунга қараб селекциямизни давом эттирамиз. Биз Суперлигада ўйнайдиган бўлсак ҳам Фузайлов бош мураббий сифатида ишини давом эттиради. Бизда бош мураббий масаласи умуман кўриб чиқилмаяпти”, - деди “Хоразм” клуби бош директори Рўзим Аҳмедов Sports.uz сайтига берган интервьюсида.

61 ёшли Ҳаким Қаюмович бунга қадар юртимизда “Динамо”, “Андижон”, “Локомотив”, “Бухоро” сингари клубларни бошқарган.

"Хоразм" 2025 йилда Суперлигада ўйнайдими? Клуб бош директорини нима хавотирга соляпти? Рўзим Аҳмедов билан суҳбат

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!