Ҳакими: "Боруссия"нинг ЧЛдаги энг яхши тўпурари эканлигимдан ҳайратдаман

Европа Чемпионлар Лигасининг 4-турида "Боруссия" Дортмунд ҳимоячиси Ашраф Ҳакими "Интер" (3:2) дарвозасига иккита гол урди ва у ўзининг ушбу онлардаги эҳтирослари билан ўртоқлашди.

"Танаффус пайтида биз боримизни иккинчи бўлимда беришга келишиб олдик. Бахтимизга барчаси яхши бўлди.

ЧЛда "Боруссия"нинг энг яхши тўпурари эканлигимдан ҳайратдаман. Менга ушбу клуб сафида ўйнаш бахти насиб этди ва голлар уришга муваффақ бўлаётганимдан хурсандман. Ўтган вақт мобайнида жуда кўп ишладим ва жамоамга фойдам тегаётганидан бахтиёрман." - деди Ҳакими.

Эслатиб ўтамиз, Ҳакими ЧЛнинг гуруҳ босқичида 4 та учрашув ўтказиб, 4 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!