Ҳал қилувчи палла. “Барселона” супер трансферни эълон қилади

“Барселона” орзусидаги футболчи Лаутаро Мартинесни қўлга киритиш учун ажойиб схемани ишга солди

Каталонияликлар “Ювентус”га Нелсон Семедуни бериб, Туриндан Миралим Пьянич ва Миттиа Де Шильони олиб келмоқда. Қолаверса, туринликлар 25 миллион евро ҳам тўлайди.

“Барселона” раҳбарлари “Ювентус”дан келадиган маблағни Мартинесни қўлга киритиш учун тайёрланаётган бюджетга қўшади.

Маълумотларга қараганда, Пьянич ва Де Шильо каталонияликлар билан шахсий шартнома бўйича келишиб бўлган. Айни пайтда Семеду “Ювентус” раҳбарияти билан ўз шартномасини келишяпти. Яқин соатлар ичида бу трансферлар эълон қилиниши кутиляпти.

Бир футболчи эвазига иккитасини ва қўшимчасига мўмайгина маблағни қўлга киритган “Барселона” энди бор эътиборини асосий мақсади – Лаутаро Мартинес трансфери амалга оширишга қаратади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!