Ҳали ҳеч ким танимайдиган футболчини 6 та гранд талашяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Порту» жамоасида тўп сураётган 20 ёшли бразилиялик вингер Уильям Гомес Европанинг бир қатор етакчи клублари диққат марказида турибди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Арсенал», «Ливерпуль», «Ньюкасл» ва «Атлетико» ёш футболчининг ривожланишини яқиндан кузатиб бормоқда. «Порту» эса Гомес билан хайрлашишга тайёр, аммо фақат 60 миллион евро атрофида таклиф тушган тақдирда.

Уильям Гомес «аждарлар» сафини 2025 йил бошида тўлдирган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил июни охиригача мўлжалланган. 

Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини ҳозирча 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!