Ҳали Санчони кечирмаган Эрик тен Хагнинг яна бир футболчи билан муносабати бузилди

“Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг бош мураббий этиб тайинланганидан кейин футболчилар билан муносабати бузилган ҳолатлар кўп кузатиляпти.

Хусусан, нидерландиялик мутахассис Криштиану Роналду, Ҳарри Магуайр, Жейдон Санчо билан келиша олмай қолган вазиятлар бўлди.

Энди навбат Рафаэль Варанга келди. Франциялик марказий ҳимоячи кейинги пайтда асосий таркибга кириши қийинлашиб қолди. Экспертларнинг таъкидлашича, Эрик тен Хагнинг тажрибали ўйинчига етарли даражада ўйин амалиёти бермаётгани Варан билан муносабатлар таранглашишига сабаб бўлган.

Варан манчестерликлар сафида 2021 йилнинг ёзидан бери тўп тепмоқда. “Юнайтед” раҳбарияти ҳимоячи учун “Реал”га 40 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!