"Ҳалол ўйин" мана бунақа бўлади. Ёхуд мураббий футболчиларидан гол ўтказиб юборишни талаб қилди (видео)

  • 15 февраль, 2023, 12:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Шотландия кубогининг 5-раунди доирасида “Глазго Рейнжерс” ўз майдонида “Партик Тисл” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, 70-дақиқасида 1:1 ҳисоби қайд этилаётган бир пайтда “Рейнжерс”   ҳужумчиси Малик Тильман “Тисла” футболчиларидан бирига тиббий ёрдам кўрсатилаётганидан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Аммо “Рейнжерс” устози Майкл Бэйл бунақа голга рози бўлмади. У ўз футболчиларидан жавоб тўпини ўтказиб юборишни талаб қилди. Шундан сўнг ўйинда ҳисоб тенглашди - 2:2. Аммо барибир ўйин охирига қадар "Рейнжерс" ҳалол ғалаба голини урди ва кейинги босқичга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!