Ҳамид Акатмов: Бир киши кам бўлиб, дуранг ўйнаш ёмон натижа эмас

“Қизилқум” – “Насаф” (0:0) учрашувдан кейин жамоамиз бош мураббийи Ҳамиджон Актамов беллашув ҳақида шундай деди:

“Насаф” кучли рақиблигини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Учрашув бошиданоқ асосий эътиборни ҳужумкорликка қаратиб, гол уриш учун бир қатор вазиятларни ҳам ярата олдик. Аммо ҳал қилувчи зарба голга айланмади. Бир вазиятда дарвоза тўсини меҳмонларни голдан сақлаб қолди. Биринчи бўлим охирида марказий ҳимоячимизнинг майдондан четлатилиши бизни бироз қийин аҳволга солиб қўйди. Натижада режаларимизни ўзгартиришга мажбур бўлди. Иккинчи бўлимда асосий эътиборни ҳимояга қаратдик. Йигитларга раҳмат. Кучли рақибнинг барча ҳужумларини бартараф этишнинг уддасидан чиқа олишди. Ўйин охирида Достон Ибрагимов ғалаба голини киритиши ҳам мумкин эди. Бироқ қаршиликлар дарвозабони деярли имконсиз зарбани қайтариб қолишнинг уддасидан чиқди. Бир киши кам бўлиб, дурангга эришиш ҳам ёмон натижа эмас. Кейинги ўйинларда ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қилишга интиламиз", - деб Актамовнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нодирбек Ахмедов
14/09/2019 23:55
Хар сафар сувдан курук чикиб кетасан Хамидвой,курамиз качонгача туткич бермаслигингни. Хаммасини пул бн тугрилайман деб хаёлингаям келтирма