Ҳамид Актамов: Нагаев ва Бойдуллаевларнинг йўқлиги билинди
Ads

"Бугун биз учун қийин ўйин бўлишини билгандик. Сабаби суперлиганинг 23-турида биз Жиззахда оғир ўйин ўтказдик. Бугунги учрашувга асосий таркибимиз футболчилари тикланиб улгуришмади. Жамоамизнинг етакчи ўйинчилари Иван Нагаев ва Эркин Бойдуллаевларнинг йўқлиги ҳам билинди.

“Қўқон-1912” ўз майдонида тажовузкор ўйин кўрсатади. Қўқонликларга ярим финалда омад тилайман", - деди Актамов.