Ҳамид Актамов: Сиддиқов ўйин давомида тинмади

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” жамоалари (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Ҳамид Актамов учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Қизилқум" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун ғалаба учун майдонга чиққандик ва мақсадимизга эришдик. “Қўқон-1912” футболчилари гарчи ҳисобни очган бўлишсада, кейинчалик биз ташаббусни ўз қўлимизга олдик ва кетма-кет учта гол уришга эришдик. Уша вазиятларда қўқонликлар жуда бўш ўйин кўрсатишди.

Қўқонликлар сафида Жавоҳир Сиддиқовнинг ўйинини алоҳида эътироф этган бўлардим. Бутун ўйин давомида фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Ғалаба учун йигитларимизга раҳмат. Кейинги турда принципиал рақибимиз “Бухоро” билан куч синашамиз. Бу ўйинда ҳам ижобий натижа учун майдонга чиқамиз", - деб айтиб ўтди навоийликлар устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!