Ҳамиджон Актамов: "Голларда ўзимизнинг айбимиз бор"
“Қизилқум” - “Қўқон-1912” (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.
- Нима ҳам дердим, бугун ғалаба учун ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда жамоамизда жуда кўп имкониятлар бўлди, аммо охирига келганда вазиятни якунловчи футболчи топилмади.
Ўтказиб юборган голларда ҳам ўзимизнинг айбимиз бор эди. Устига-устак биринчи гол рикошет орқали бўлди. Иккинчи голда ҳам ҳимоячиларда тушунмовчилик содир бўлди. Бу футбол, шундай вазиятлар бўлиб туради.
"Қўқон-1912" жамоасига ҳам кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан. Камчиликлар борасида эса кейинги ўйинларда ижобий натижа кўрсатамиз, деб умид қиламан. Мухлислардан узр сураймиз...
- Бугунги учрашувда Ислом Кенжабоевнинг ўйини ҳақида фикрингиз?
- Ҳозирча бир нима дейиш қийин, ўйинни қайтадан кўриб чиқамиз ва ўшандагина хулоса қилиш мумкин бўлади.
"Қизилқум" клуби матбуот хизмати.
Фикрлар