Ҳамиджон Актамов: "Қизилқум" ўз олдига ҳеч қачон мағлубиятга учраш вазифасини қўймайди

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Тенг курашлар остида кечган ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида навойиликлар мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Авваламбор, ҳаммани чемпионатимиз ўйинлари қайтгани билан табриклайман. Бугун жанговар футбол гувоҳига айландик. Ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга чиққанди. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик.

Футбол шуниси билан қизиқ. Дуранг ҳам ёмон натижа эмас, деб ўйлайман. Доимо бир фикрда қоламан, биз ўйиндан ўйинга ўз ўйинимизни ривожлантириб борамиз. Яқин турлар ичида барча жамоалар тенг куч билан ҳаракат қилади. Клубга келган янги футболчилар учун ҳам бироз вақт керак.

"Қизилқум" ўз олдига ҳеч қачон мағлубиятга учраш вазифасини қўймайди. Бу мавсум медаллар учун кураш олиб боришни мақсад қилганмиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!