Ҳамиджон Актамов Суперлига ўйинларини жонли эфирда кўрсатилишига қарши. Чунки...

Барчага маълум стадионларимизда мухлисларнинг ташрифларини у қадар кўнилдагидек дея олмаймиз. "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов SPORTS.uz мухбири билан суҳбатда бу масалага ҳам тўхталиб ўтди ва ўз фикрларини билдирди.

- Ўйинларни телевизорда эфирга узатишаётгани учун кўпчилиги стадионга бормасдан уйда ёнбошлаб олиб кўришяпти. Стадионларда мухлисларнинг камайишига шу нарса ҳам таъсир қиляпти деб ўйлайман. Менимча, ўйинларни тўғридан-тўғри эфирга бермасдан, бир соатдан сўнг қўйиши керак. Тўғри, Европадаги стадионларда мухлислар тўлади-ку, дейишингиз мумкин. Аммо бу бошқа масала. У ерда маркетинг бўйича яхши ишлашади. Одамларни стадионга жалб қилиш орқали пул ишлашади. Европада маркетинг яхши ривожланган. Бизда ҳам маркетинг соҳасини кучайтиришимиз керак.

Суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Boburjon Urmonov
10/05/2019 11:53
shunaqa deb o‘ylaysiz siz axmoq
Azamatjon Tursunov
10/05/2019 15:39
Menimcha futbolchilar sal tezroq va kuchliroq o'ynaganda bo'larmidi