Ҳамма бу ерда ўйнашдан қўрқади. Роналду Чемпионлар лигаси ғолиби номини айтди

  • 29 декабрь, 2024, 13:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигасида қайси клуб вакиллари бош совринни қўлга киритишини тахмин қилди.

- Агар Европа Чемпионлар лигасида жорий мавсум қайси жамоа ғолиб бўлишини танлашим керак бўлса, унда Мадриднинг “Реал” клуби, деган бўлардим.

“Бернабеу” – ўзига хос арена, рақиб жамоалар бу майдонда ўйнашдан қўрқади, - деди Криштиану Роналду.

39 ёшли тўпурарнинг ўзи 2009-2018 йиллар давомида “Қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилган. Роналду Чемпионлар лигасининг энг зўр тўпурари (140 та гол) ва ассистенти (42 та голли узатма) ҳисобланади.

Шунингдек, Криштиану “Манчестер Юнайтед”да бир маротаба, “Реал”да тўрт бор Европа Чемпион лигаси ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!