Ҳамма қўрқмоқда: Конте ҳам “Реал”ни бошқаришдан бош тортди
Ads

 

“Челси” жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Мадриднинг “Реал” клубини бошқаришдан бош тортди. Бу ҳақда Football Italia нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, “Қироллик клуби” италиялик мутахассисга жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ “Реал”ни бошқаришга асосий номзод ҳисобланган Конте таклифни рад этиб, “Челси”да қолиш истагини билдирди. Унинг Лондон клуби билан келишуви 2019 йилгача мўлжалланган.

Қайд этиш керакки, агар “Челси” муттадидан аввал Конте билан келишувни бекор қилса, унга 10 миллион евро миқдорида товон тўлаши керак бўлади.

Аввалроқ “Ювентус” устози Массимилиано Аллегри “Реал”ни бошқаришдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.