Ҳаммаси гранд клуб! Бу ўйинчининг харидори кўпайиб кетди
«Борнмут» жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Скотт атрофида Англия премьер-лигасининг бир қатор етакчи клублари қизиқиши кучаймоқда. Бу ҳақда футбол бўйича маълумотлари билан танилган инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Журналист маълумотига кўра, 23 ёшли англиялик футболчининг ўйинларини Лондоннинг «Арсенал» клуби, шунингдек «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» сингари гранд жамоалар яқиндан кузатиб бормоқда. «Борнмут» раҳбарияти ва мураббийлар штаби Скоттни жамоанинг энг муҳим, асосий футболчиларидан бири сифатида кўради.
Алекс Скотт ҳозирги клубига 2023 йил август ойида қўшилган. У билан тузилган шартнома 2028 йил июн ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали баҳосига кўра, ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар