Ҳаммаси ҳал бўлди. Неймар бугун янги шартнома имзолайди!

ПСЖ раҳбарияти ниғоят Неймарни клубда қолишга кўндир. Франциянинг машҳур L’Equipe нашри хабар беришича, клуб бразилиялик футболчи билан 8 май куни 2026 йилга қадар давом этадиган ҳамкорликни расмийлаштиради.

Аввалроқ, Неймар ўзига “Барселона” томонидан жиддий қизиқиш борлигини билгач, парижликлар билан музокарани тўхтатгани ҳақида маълумотлар тарқатган эди.

ПСЖ клуби президенти ўз вақтида “Барселона”га расмий мактуб йўллаб, футболчини музокаралардан чалқитмасликни талаб қилганди.

Неймар 2017 йили ПСЖга 222 миллион евро эвазига айнан Каталония клубидан олиб келинган. Бу трансфер рекорди ҳали ҳам янгилангани йўқ. Бразилиялик блдуз Париж клубида тўп тепса ҳам, доим "Барселона"га қайтиш учун вариант қидириб келарди. Энди Парижда қолишга қарор қилган кўринади. 

Жорий мавсумда Нейм ар Франция чемпионатида 15 та учрашуда еттита гол урди ва бешта голли пас берди. Европа Чемпионлар лигасида эса тўққизта ўйинда олтита тўп киритди ва учта ассистни амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
08/05/2021 15:37
Шу мавзуни йозган редактив намунча хаттолар коп а? Спортсуз сайтига сал грамотни йозадигон тўғри йозадигон саводли Одамни ишга олиш керак
Nafas Ochilov
08/05/2021 11:12
Хозир айни бахор пайти Неймар хар куни беш олти марта бошка бошка карорлар кабул килмаслигига кафолат йук, санъат йулидан кетганида хозирга Кадар дунё даражасидаги артист буларди