Ҳаммаси Месси учун: “Барса” кимларни сотиш ва қолдиришни ҳал қилди

“Барселона” раҳбарияти Лионель Месси бўйича трансфер режаси Ла Лига мутасаддилари томонидан рад этилганига қарамай, аргентиналик жаҳон чемпиони олиш фикридан қайтгани йўқ.

Месси трансферини уддалаш учун каталонияликлар маошлар фондини 205 миллион еврога қисқартириши шарт.

AS нашрининг таъкидлашича, клуб мутасаддилари дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячи Жорди Альба ва ярим ҳимоячи Френки де Йонг шартномасини қайта кўриб чиқади. Улар “Барса”да қолишни истаса, маошининг бир қисмидан воз кечиши керак.

Яна уч футболчи – Серхио Бускетс, Ферран Торрес ва Нико Гонсалес ёзда клубни тарк этиши талаб этилади.

Бош мураббий Хави Эрнандес фақатгина Рональд Араухо, Жюль Кунде, Гави, Педри ва Роберт Левандовскининг жойини кафолатламоқда. Қолган  қолган ўйинчилар бўйича яхши таклифлар тушса, улар ҳам сотиб юборилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!