Ҳаммаси холислик билан бажарилмадими? ВАРнинг 10 та "қовуни" ҳақида

Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Салкам бир ой давом этган ушбу мусобақа Яқин Шарқда ўтказилган илк жаҳон чемпионати бўлди.

Учрашувларни FIFA нинг 36 та арбитри бошқариб борди. Бу мундиалда ҳам видео ассистент рефери (VAR) хизматидан фойдаланилди ва у билан боғлиқ энг баҳсли вазиятлар ҳам етарлича бўлди.


1. Мундиалнинг "D" гуруҳ иккинчи турида Тунис - Франция учрашувида Антуан Гризманн иккинчи бўлимнинг 8-дақиқасида африкаликлар дарвозасини ишғол қилди. Мэттью Конгер такрорий лавҳани кўргандан кейин офсайд туфайли голни бекор қилди. Якунда Франция мағлубиятга учради. Кейинчалик бу қарор устидан Франция футбол расмийлари апелляция берди. Бироқ FIFA буни рад этди.

2.Жаҳон чемпионати ''H'' гуруҳ иккинчи турида Роналду бошчилигидаги Португалия ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг қўшиб берилган дақиқаларида эронлик ҳакам Алиризо Фағони Уругвай ҳимоячиси Хосе Мария Хименес қўли билан ўйнагани учун Португалия фойдасига белгилаган 11 метрли жарима зарбаси.

3. "С" гуруҳиниг учинчи турида Польша - Аргентина баҳсида дарвозабон Войцех Шченснийнинг Аргентина терма жамоа сардори Мессига қўпол ўйнагани учун нидерландиялик рефери Данни Маккели польшаликлар дарвозасига белгилаган пенальти.

4. Мусобақанинг " E" гуруҳи Япония-Испания баҳсида "самурайлар" ярим ҳимоячи Ао Танаканинг 51 дақиқада тўпни майдон ташқарисига чиқиб кетгандан кейинги Испанияга урган голи испанларнинг мағлубиятига сабаб бўлди. Учрашувни ФИФА ҳаками Виктор Гомес бошқариб борди.

5. Мундиалнинг "А" гуруҳидаги дастлабки баҳси ва турнирнинг очилиш ўйини мезбон мамлакат Қатар ва Эквадор терма жамоалари ўртасида кечди ва унда италиялик машҳур ҳакам Даниэле Орсато ишлади. Бу учрашувда Эквадор ҳужумчиси Эннер Валенсиянинг урган дастлабки голининг офсайд туфайли бекор қилиниши.

6. Франция ва Марокаш терма жамоаларининг ярим финалдаги ўйинида ҳам ҳакамлар "қовун туширди". Ҳимоячи Тео Эрнандес марокашлик ярим ҳимоячи Софиан Буфалнинг оёғига зарба бергандан кейин мексикалик арбитр Сесар Артуро Рамоснинг "уч ранглилар" дарвозасига пенальти белгиламаслик қарори.

7. Чорак финал Англия ва Франция терма жамоалари баҳсидаги бразилиялик рефери Вилтон Сампайонинг инглизлар ҳужумчиси Харри Кейннинг франциялик ҳимоячи Дайо Упамекано билан тўқнашувда йиқилиб тушгандан кейин жарима зарбаси берилмагани.

8. "H" гуруҳи дастлабки турида Португалия сардори Криштиану Роналду ўйиннинг 64-дақиқасида ганалик ҳимоячи Мохаммед Салис билан тўқнашувдаги вазият. Рефери Исмаил Эльфат африкаликлар дарвозасига пенальти белгилади.

9. Гуруҳ босқичи Гана - Уругвай баҳсидаги африкаликлар ҳимоячиси Дэниель Амартининг уругвайликлар ҳужумчиси Дарвин Нуньес билан тўқнашувдаги вазият учун Даниэль Зибертнинг пенальти белгиламаслик қарори.

10. "F" гуруҳи сўнгги туридаги Хорватия ва Белгия учрашувида Энтони Тейлорнинг бельгияликлар дарвозасига белгиланган пенальтининг ҳимоячи Ловреннинг офсайдда қолиб кетгани туфайли бекор қилинган вазият.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, ҳакамлар ҳам, ВАРда ўтирганлар ҳам ОДАМ. Шундай катта турнирларда 30-40 та камера ёрдами билан ҳам хатоликлар бўляптими, унда биз 3-4 та камера орқали вазиятларга баҳо берадиган Ўзбекистон чемпионатидаги ҳакамлардан нима ҳам кута оламиз...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ishoq Ruziev
20/12/2022 22:51
Bu xatolarni kim analiz qilgan? K6pchilligi t6g'rikuu