
Ҳамробеков асосийда тушган баҳсда “Трактор” Эрон Суперкубоги соҳибига айланди
Эрон Суперкубогидан ўрин олган "Трактор" - "Истиқлол" ўртасидаги беллашувда "Трактор" клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб учрашувнинг 12-дақиқасида Рузбех Чешми ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг иккинчи бўлимнинг 86-дақиқасида Хоссейнзаде Амирхоссейн ҳисобни тенглаштирди. Орадан 5 дақиқа ўтиб эса Томислав Штркаль гол урган ҳолда, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу голлар эса клубга Суперкубокни қўлга киритишини таъминлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ва "Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси Одил Ҳамробеков ўйинни асосий таркибдан бошлаган эди. Терма жамоамиз аъзоси ҳам чемпионликка ўз ҳиссасини қўшга ҳолда, янги жамоасидаги илк совринини қўлга киритди.
Фикрлар