
Ҳамюртимиз "Amman Junior Asian Cup" чемпионига айланди!
Иордания пойтахти Амман шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида "Asian Cup 2025" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Дастлабки икки кун ўсмирлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланганди. Кечадан ёшлар иштирокидаги Осиё Кубогига старт берилди. Ушбу ёш тоифасида уч нафар ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам иштирок этди ва қувонарлиси, уларнинг бари шоҳсупага кўтарилди.
Терма жамоамиз аъзоси Иноят Телманов -73 кг вазнда барча рақибларини енгиб, "Amman Junior Asian Cup" чемпионига айланди.
Шунингдек, Азизбек Ҳимматов (-66 кг) ва Камрон Абдураззоқов (-73 кг) мусобақанинг бронза медаллари билан тақдирланишди. Абдураззоқов икки кун олдин кадетлар ўртасида ўтказилган мусобақада кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Комментарии