Ҳамюртимиз Бангкок Гран-при Челленжи ғолибина айланди

CHERY AUTO

Таиланднинг Банкок шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Гран-при Челленж мусобақасининг яна бир куни ортда қолди.

Tecno

Кун давомида эркаклар +80, аёллар эса 67 кг вазн тоифаларида куч синашишди.

Биз учун аҳамиятлиси, мусобақанинг бугунги куни доирасида терма жамоамиз аъзоси Шуҳрат Салаев ҳисобимизга олтин медални тақдим этди. Шиддатли беллашувлар якунида Салаев грециялик Василелос Толётисдан устун келди.

Олтин: Шуҳрат Салаев (Ўзбекистон)
Кумуш: Василелос Толётис (Греция)
Бронза: Ким Вужин (Корея Республикаси).

Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!