Ҳамюртимиз ҳафта рамзий жамоасидан ўрин олди!

Отабек Шукуровнинг "Шаржа"даги фаолияти муваффақиятли давом этмоқда.

Аллақачон асосий таркиб футболчисига айланиб улгурган легионеримиз БАА чемпионатининг ҳафта рамзий жамоасидан ўрин эгаллади. 13-турда "Ал-Иттиҳод Калба" жамоасига қарши майдонга чиққан шаржаликлар ҳамюртимизнинг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритди.

IMG_20210126_121605

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)