Ҳамюртимизнинг голи "Регар-ТадАЗ"ни мағлубиятдан сақлаб қола олмади

Кеча Тожикистон чемпионатида 2-тур ўйинлари старт олди. Жалил Кимсанов, Фаррух Нурлибоев ва Сардор Эминов тўп тепадиган "Регар-ТадАЗ" клуби сафарда яна бир қатор ўзбекистонлик футболчилар фаолият олиб борадиган "Файзканд" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Кўлобдаги "Марказий" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Турсунзодаликларнинг иккинчи голига айнан ҳамюртимиз Сардор Эминов муаллифлик қилди, аммо ушбу гол меҳмонларни мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

Тожикистон чемпионати / 2-тур

"Файзканд" - "Регар-ТадАЗ" 3:2

Голлар: Сайёди Ковусшо, 6 – пенальтидан (1:0), Хожиакбар Узоқов, 45+1 (1:1), Сардорбек Эминов, 77 (1:2), Далержон Тўхтасинов, 79 (2:2), Вайсиддин Сафаров, 85 (3:2).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!