Ҳамюртларимиз Грузияни "зир титратди"
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида "IFC 23" турнири бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, унда 3 нафар ҳамюртмииз ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказиб, 1-раунддаёқ масалани ҳал этишди.
"Ўзбекистонлик панда" номи билан танилган Шахсанем Аманиязова жангнинг илк дақиқаларидаёқ озарбайжонлик Гулай Ҳусейновани сабмишн эвазига мағлуб этди.
Узоқ танаффусдан сўнг спортга қайтган, "Мангуст" номи билан машҳур, 45 ёшли Мансур Тўғизбоев дастлабки раундда Озарбайжон вакили Орхан Валиев устидан ғалаба қозонди.
Яна бир ММАчимиз Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам озарбайжонлик Анар Ҳусейновни 1-раунддаёқ бўғиб қўйди.
Фикрлар