Ҳамюртларимиз қаторасига иккинчи бор Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германиянинг Бранденбург шаҳрида байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари навбатдаги медалга сазовор бўлишди.

Аёллар ўртасида 200 метр масофага жуфтликда кечган каноечилар баҳсида юртдошларимиз Нилуфар Зокирова ҳамда Шоҳсанам Шерзодова бронза медалини қўлга киритишди.

Каноеда эшкак эшиш бўйича JK 200 метр, аёллар жуфтлик:

Олтин: Ч.Шуай / В.Лин (Хитой) – 42.88
Кумуш: Д.Сирило / И.Лопез (Куба) – 43.03
Бронза: Н.Зокирова / Ш.Шерзодова (Ўзбекистон) – 43.71

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!