Ҳамзат Чимаев: Тез орада UFC’да қирол кимлигини кўрсатаман

  • 04 Jul 14:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
CHERY AUTO

UFC’нинг ўрта дивизионида (84 кг гача) иштирок этаётган машҳур чечен жангчиси Ҳамзат Чимаев мухлисларга мурожаат қилди.

Tecno

“Қийин кунлар кучли одамларни яратади. Бу мен учун ҳеч қачон осон бўлмаган ва бу осонроқ бўлади деган хаёлга ҳам келмаганман. Тез орада бу ерда қирол кимлигини кўрсатаман”, — деб ёзди Чимаев ўзининг ижтимоий тармоқларида.

Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган UFC турнирида Чимаев австралиялик Роберт Уиттакер билан жанг ўтказиши керак эди, бироқ Ҳамзатнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли жанг бекор қилинди. Чимаев ўрнига австралиялик билан бошвп бир россиялик жангчи – Икрам Алискеров чиқди. Уиттакер уни биринчи раунддаёқ нокаут билан мағлуб этди.

Comments

You must be logged in to commet!