"Сити" ҳақида ўта нохуш хабар: Клуб АПЛдан четлатилиши хавфи ошмоқда
«Манчестер Сити» клуби молиявий фэйр-плей қоидаларини бузиш бўйича қўйилган 115 айбловнинг 114 тасида айбдор, деб топилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, клубни Англия Премьер-лигасидан тўғридан-тўғри тушириб юбориш, очколарини камайтириш ва катта миқдорда жарима солиш каби қаттиқ жазолар кутиб турибди.
Айбловлар 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Шунингдек, маълум қилинишича, «Манчестер Сити» тергов жараёнида тўлиқ ҳамкорлик қилишдан бош тортган.
Тафсилотларга кўра, 54 та қоидабузарлик клубнинг молиявий ҳисоботларидаги нотўғри маълумотлар билан боғлиқ. Яна 35 та ҳолат тергов органлари билан ҳамкорлик қилмаслик, 14 та айблов мураббий ва футболчиларга тўловларни тўлиқ акс эттирмаслик, 7 та қоидабузарлик Премьер-лига талабларига риоя қилмаслик, 5 таси эса УЕФА қоидаларига мос келмаслик билан боғлиқ.

Фикрлар