Ҳарри Кейн "Бавария"да иккинчи ёшлигини ўтказмоқда
Куни кеча УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида "Барселона"га қарши беллашувда рақиб дарвозасини ишғол этган Ҳарри Кейн жорий мавсум ҳисобидан ўзининг 14-голини киритди.
Англиялик футболчи мюнхенликлар сафида бу мавсумда ажойиб сермаҳсуллик намойиш этмоқда. Форвард Чемпионлар лигасининг ўзида 5 бор рақиб дарзабонларини ранжитишга улгурди ва ҳозирда тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.
Германия чемпионатида эса, 7 та гол билан тўпурарлик борасида иккинчи натижани қайд этган.
Бундан ташқари, инглиз футболчисида терма жамоа сафида йўлланган 1 жуфт(яъни 2 та)гол ҳам мавжуд.
Фикрлар