Ҳасанбоев жамоасиз қолди

Ҳамюртимиз Фурқатжон Ҳасанбоев фаолият олиб борадиган “Хўжанд” клуби Тожикистон чемпионати биринчи давраси тугаши ҳамоноқ бир қатор ўйинчилар билан ҳайрлашганлигини эълон қилди.

Хўжанд клуби бир йўла 4 футболчи жамоадан кетганлигини маълум қилди. Жумладан, ҳамюртимиз ҳам клубдан кетганлиги аниқ бўлди. Ҳасанбоев мавсум аввалида жамоа сафига келиб қўшилди ва клуб сафида ОФК кубоги ўйинларида иштирок этди.

“Жамоа барча футболчилар билан дўстона тарзда ҳайрлашди ва уларнинг келгуси фаолиятида омадлар тилаб қолади”, – дейилади Тожикистон Футбол Федерациянинг  расмий ахборотида.

Маълумот учун, “Хўжанд” Тожикистон Олий лигасида биринчи  даврадан сўнг 24 очко билан дастлабки ўринни  эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!