Ҳасанбой Дўсматов чорак финалдаёқ қозоғистонлик боксчига қарши рингга чиқади

Ўзининг қизиқарли палласига кириб бораётган Бокс бўйича Осиё чемпионатида 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида саралаш босқичи ўз якунига етди.

Саралашнинг сўнгги босқич баҳсларини ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов бошлаб берди. Терма жамоамиз вакили чемпионатдаги юришини ғалаба билан бошлади.

Уч раунд давом этган баҳсда терма жамоамиз вакили Шри Ланкадан ташриф буюрган Тиванка Паллеҳани мутлоқ устунлик билан мағлуб этди.

Ушбу жангдан сўнг Ўзбекистон Спорт Мажмуасига ташриф буюрган бокс ихлосмандлари қозоғистонлик Жомарт Ержан ҳамда Хитой Тайпейи вакили Ҳонда Лин қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишди. Қизиқарли ўтган баҳс Жомарт Ержан ғалаба қозонди.

3 май куни Ҳасанбой Дўсматов айнан ушбу боксчи, қозоғистонлик Жомарт Ержанга қарши рингга чиқади.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар