Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги қолдирилди ёхуд у Сербиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин!

  • 13 август, 2021, 14:50
  • 1
  • Бокс

Рио Oлимпиадаси чемпиони профессионал бокснинг биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9 кг) WBА International камари эгаси Ҳасанбой Дўсматов (3-0, 3КО) ўзининг навбатдаги жангини 28 август куни Россиянинг Москва шаҳрида ўтказиши лозим эди. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, ушбу жанг бўлмайдиган бўлди. 

Биз мазкур воқелик юзасидан боксчимизга боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Номаълум сабабларга кўра, жангим бўлмайди. Менга маълум қилишларича, бошқа шоуларнинг бирида рингга кўтарилар эканман. Режаларга тўхталадиган бўлсак, 26 октябрдан 6 ноябрга қадар Сербияда ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлади. Хабарингиз бор, ушбу жаҳон чемпионати 13 вазн тоифасида ўтказилади. 51 кг вазн тоифаси ҳам ўрин олган. Шунда иштирок этишга ҳаракат қилиб кўраман. 

Эслатиб ўтамиз, Дўсматов 3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида Муҳсин Кизотани мағлуб этган ҳолда WВА International камарини қўлга киритган. Ҳозирда у ўз вазнида WBА рейтингида 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
13/08/2021 18:28
Вэл Баркер кубогини Хасанбой кейинги номзодга топшириши керак эди.Лекин Олимпидада топширилмади.