Ҳасанбой Дўстматов 16 ноябрь куни профида аниқ дебют қиладими ёхуд унинг Хитойдаги жанги нега қолдирилди?

  • 8 ноябрь, 2019, 16:22
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида дебют жангини ўтказиши кутилаётган Ҳасанбой Дўсматовнинг жанг санаси ўзгарганлиги, унинг 16 ноябрь куни Мексикада жанг ўтказиши борасида хабарлар тарқалган эди. Биз бунга ойдинлик киритиш учун боксчимиз билан боғландик ва унинг нега Хитойдаги жанги ўзгаргани борасида, қолаверса Мексикадаги бокс кечасидаги иштироки ва унинг янги рақиби ҳақида саволлар билан мурожаат қилдик.

“ Тўғри, Хитойда бўлиб ўтиши керак бўлган жангим ўзгарди. Сабаби, виза масаласида улгуришмади. Шунинг учун, энди 16 ноябрда Мексикада рингга кўтарилишимни айтишмоқда. Лекин бу ҳам аниқ эмас. Рақиб борасида ҳам шундай дея оламан. Тўлалигича аниқлик киритилмаган. 100 фоиз ўша куни дебютимни ўтказаман дейиш фикридан ҳам йироқман. Чунки хабарингиз бор, дастлаб, 30 ноябрда Монако, кейинчалик Хитойда ва мана Мексикага ўзгарди. Мабодо яна шундай ҳолат кузатилса, мухлисларга ҳам эриш туюлиши турган гап. Шундай экан, тўла ишонч билан айта олмайман. Ўзимга қолса, қаерда ва ким билан жанг қилишни аҳамияти йўқ. Шунчаки тезроқ бўлса бўлгани. Лекин 16 ноябрга тайёргарлик кўраяпман. Жанг бўлиш эҳтимоли 90 фоиз десам муболаға бўлмас. Барчаси ижобий якунланса, 13 ноябрь куни Мексикага йўл оламан”-дея ўз фикрларини билдирди Дўсматов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!