Ҳаваскор боксда Фазлиддин Ғойибназаровни энг кучли рақиби сифатида биладиган боксчининг режалари қандай?
WBA, WBO ва WBC йўналиши бўйича енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони Василий Ломаченко яқин келажакда жанг қилмоқчи бўлган боксчиларини номини эълон қилди.
"Менимча, Жервонта Девисга қарши жанг жуда қизиқарли ва яхши синов бўлади. Девин Хейни ҳам яхши жанг қилади.Теофимо Лопес ҳақида ҳам гап бор. Аввало, декабрда Ричард Комми билан жангдан сўнг, барчаси маълум бўлади”,-дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN Deportes.
Ломаченко ўзининг сўнгги жангини шу йилнинг август ойи охирида ўтказди, унда у британиялик Люк Кемпбеллни мағлубиятга учратганди.
Маълумот учун, украиналик боксчи ўз интервьюларини бирида ҳамюртимиз Фазлиддин Ғойибназаровни ҳаваскор боксдаги энг кучли рақибларидан бири сифатида эътироф этган.
Фикрлар