Ҳавотиримизни оширган, ҳар томонлама ютқазган Эктор Купер, Аҳмедовга таътимаган юбилей ўйин ва бошқалар

Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини яхши ниятда кутдик. Аламлиси, доим кутамиз. Кутганимизга яраша натижа бўлмаса-да, умид ила қараймиз. Бу гал ҳам шундай, афсуски шундай.

Футболимиз тарихида 5 сентябрь қора кунга айланмоқда. Аввалги жаҳон чемпионати саралашининг охирги ўйинини айнан шу санада ўтказганмиз. Бу барчанинг ёдида. Жанубий Корея тарихидаги энг кучсиз жамоани юртимизда юта олмаганимиз алам билан эсга олинади. Россиялик таниқли шарҳловчи Константин Генич учрашувни шарҳлаганди ва ўзи билан бирга термамизни юртига олиб кетмоқчи бўлганди. Бироқ биз битта гол ҳам ура олмаганмиз.

Бу сафарчи? Бу сафар ҳам саралаш баҳсларини сунъий қопламали майдонда бошладик. Рақибга 2 та тўп фарқи билан ютқаздик. Ўшанда терма жамоамизда мураббий алмашганди. Эътиборлиси, Фаластин – Ўзбекистон учрашувини шарҳлаб борган Хайрулла Ҳамидов авваллари Эктор Купер шанига илиқ фикрлар билдирарди. Ҳозир эса унинг ҳам фикри ўзгарди. Буни шарҳ давомида билдик, эшитдик.

Uzbek-murabbiyi (4)

Одил Аҳмедовга таътимаган юбилей ўйин. Аҳмедов терма жамоамиз сафида 100-ўйинини ўтказди. Тарихга кирди. Аммо омадсиз чиқди. Учрашувда Аҳмедовда қулай имконият бўлди. Бироқ унинг ўзи фойдалана олмади. Акси бўлганда, ҳисоб бундай кўриниш олмаган ва ўз юбилейи учун ўзи совға тақдим этарди.

Умуман олганда, футболчилар жон куйдиришмади. Бирорта ўйинчи ютқазаётган жамоа вакилиги ўхшамасди. Уларнинг ҳаракатларини кўрган томошабин бизга бу ўйин натижаси аҳамиятсиз эканда деган ҳаёлга бориши турган гап.

Шу куни футболчиларнинг бу ҳаракатларидан яна бир тахминга келдик. У ҳам бўлса иш ташлаш. Футболчилар мураббийнинг услубига кўника олмаётганини биринчи кунданоқ айтишганди. Жумладан Одил Аҳмедов. Бу мавзу жуда кўп муҳокама қилинган. ЎФАнинг аввалги раҳбарияти ва вакиллари Куперни оқлаш учун жуда ҳаракат қилишган. Дебатлар уюштиришган. Улар Куперни асослаш учун ўзларига 2 та жиҳатни белгилаб олишганди. Бири терма жамоамизга келадиган мураббий хориждан бўлиши ва иккинчи ўша мутахассис аввалги термаси билан жаҳон чемпионатига чиққан бўлиши кераклиги.

5671540486359

Ҳўп, шу талабларга мос келгандир. Лекин буни улардан бошқа барча қабул қилмади. Нега? Чунки Купер замонавий футболнинг одами эмас. У яқин йиллар ичида бирор бир каромат кўрсатмаган. Тактик жиҳатдан нўноқ эканлигини Фаластинга қарши беллашувда ҳам кўрдик.

Энг ёмони биз футболни қандай ўйнаш кераклигини Фаластиндан ўрганишимизга тўғри келмоқда. Қаранг қандай кунларга қолдик. Қарши ҳужумда бизга ўрнак бўлган Фаластин. Бизга бирор марта ҳам гол урмаган Фаластин 2 марта дарвозамизни чиройли тарзда ишғол этди. Ўзбекистон миллий терма жамоасини мағлубиятга учратди. Ютқазаётганимизда трансляция режиссёрлари бот-бот ҳеч нарса қила олмаётган Эктор Куперни намойиш этишди. Уларга раҳмат. Айримларга шундай пайтда оддий рақибга қарши учрашувда ҳам ҳеч нарсани ўзгартира олмаётган жаноб Куперни кўрсатиб беришди. Футболимизнинг олдинги раҳбарлари қилган хатолар ҳали кўп зараримизга ишламаса эди.

Умид қиламизки, айни пайтда амалда ишларни қилаётган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футболни тушунадиган ва ҳозирги бўлаётганларни кўриб турган инсон. Эктор Купер масаласига кеч бўлмасдан бир қарорга келсалар айни муддао бўларди. Тўғри, Куперга жавоб бериш осон эмас. Аввалги раҳбарият тузган шартнома шартлари бунга тўсқинлик қилар. Чунки яқиндагина ЎФА вакилларининг Куперга маҳаллий мураббийлардан бирини ёрдамчи қилиб олинг деган таклифига йўқ дея жавоб берган. Тўғри, Суперлиганинг айни қизғин палласида Африка миллатлар лигасида экспертлик қилган, сўнг меҳнат таътилида бўлган мутахассис ўзининг бундай “қобилият”ларини бировга ўргатгиси келармиди?!

4671567017478

Нима бўлаганда ҳам Эктор Купер борасида ҳавотирларимиз яна-да ошди. Энг ёмони у юртимизга келганида ҳам ортиқча қувонмагандик. Асосий паллада аввалги хатоларимиз панд бермаслигига жуда ишонгимиз келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нодирбек Ахмедов
06/09/2019 17:14
Одил Ахмедов,Анзур Исмоилов,Кувондик Рузиев,Даврон хошимовларни умуман якинлаштириш керакмас термага
&
06/09/2019 21:31
Ikkala golda ham anzur tomon pand berdi.chichib quydi.anzur .uyinchi bemalol jarima ichida sayr qilib yuribdi
&
06/09/2019 21:31
Ikkala golda ham anzur tomon pand berdi.chichib quydi.anzur .uyinchi bemalol jarima ichida sayr qilib yuribdi
&
ахмад49
06/09/2019 17:16
Ечими битта КУПЕР КЕТИШИ КЕРАК,КОМПЕНСАЦИЯНИ ТАДБИРКОРЛАРИМИЗ ТУЛАБ БЕРАДИ!!!!!
Низомтой Эргашев
06/09/2019 18:26
Куперни урнига Абрамов олиб келиш керак кейин уйинчилини психолагик тайёрлаш керак ватанпарвар килиб
&
$.M.I.D
06/09/2019 18:16
Хурматли Футбол Мутасаддилари Ўзбек Футболи Учун Бирор Бир Яхшилик Қилинглар, Мираброр Тоға Хам Уёққа Пул Олиб Кетмагандур.
&
TFT
06/09/2019 17:53
Ҳурматли муаллиф шу саволларни Э.Купер ёки футболимиз мутасадиларига бериб сўнгра мақола ёзганизда анча асосли чиқармиди? Биласиз биз мухлисларга бундай имкониятга эга эмасмиз.Мен журналистларни мухлислар дардини мутасаддиларга етказувчи алоқа кўприги деб тушунаман.Афсуски ана шу кўприк ишламаяпти.Куперни кетишини кўпчилик мухлислар исташяпти.Лекин терма жамоалар марказидан ҳеч кандай журналистик хабар йўқ.Терма жамоани мағлубиятида сизларни хам оз бўлсада хиссалариз борлигини билиб қўйсанглар яхши бўлар эди. Кескин гапирган булсам узр, чунки кечаги мағлубиятни ҳазм қилиш биз мухлисларга осон бўлмаяпти.Кимсан,Фаластиндан!
&
Lochin79
TFT
06/09/2019 21:35
Falastin uzbekka kelsa navbahor yoki nasaf yoshlarini tashlasa ham bemalol yutadi.pahtakorni ovora qilmasdan
&
TFT
07/09/2019 09:09
????????????
&
TFT
TFT
07/09/2019 09:16
Тугри жавобим ?? бб чикипти.
Нодирбек Ахмедов
06/09/2019 17:10
Бобой нима килсин куйлар шилта булганидан кейин
Kind Prince
07/09/2019 08:30
Илтимос
UFF ( SOQQAKASH)рахбариятлари Купер оркасидан нормальный пул ишлавагандурсила шу пайтгача Энди рухсат берила торва халтасини кутариб уйига сурсин. Жа тренер топомасела
Даврон Кабуловга берила тренерли штабини. Шунча каментариян ёзилватти лекин рахбариятга бу кизикмас. Мухуми сокка
Агар бет буганда халкки мурожатини инобатга олардила
&
ziyod
06/09/2019 22:02
himoyani yoshartirish keremes anzur ulgurmayabdi shomurodovga tandem qilib cheranga fuqorolik berib qo'yish kerak murabbini abramov va ro'zuqulni tandemi fikrim to'g'ri bo'lsa + bosinglar aziz muhlislar
&
Lochin79
06/09/2019 21:38
UFA rahbarlari siladan iltimos SAUDIYA BILAN UYINNI NAMANGANDA UTQAZINGLAR.LUBOY KOMANDANI MUHLISLAR SINDIRADI."SKOLARI AYTGANDEK NAMANGANDA BRAZILIYA HAM KOMAGA TUSHADI.
&
Surxon turon
06/09/2019 19:14
Купер истифога чиқарлса унга 7млиён доллр кампинсатсия тӯлаш керак екан хӯп купер бизди жахон чимпиянатига олиб чиқолмаса купер бизга қанча тулар екан ана шу соволди куперга бериш керак ва кетига тепиб хайдаш керак.
&
07/09/2019 09:01
Манимча УФА Куперни қуппа-қуруқ чақириб, қуппа-қуруқ кузатиб қўймоқчи.ЖЧ керак эмас уларга.Мухлислар яна уффф деб қолаверади.
Javli Ruzimuradov
06/09/2019 17:58
Футболчилар куперни тушунмаётган булса айб таржимонда????????.Футболчилар блан туғрима туғри гаплашаётган Ўзбек тренер керак.
С Муртозаев
06/09/2019 16:53
Купер бобо сизга маслахат 5-3-2 тактикада ойнай колинг Шомуродовга шерик булармиди кеча ойинда кордик шомуродовни 2 3 таси кориклади шерик булса хар холла чалгитиб берасмиди майли нма босаям омад тилаймиз келгуси ойинларда.
Кейинги гапим корган боселар аник корилди онг канот хужимимиз зайфлиги шунга бир терма жамоани бошкатдан тузин борку узбекистон учун жонини бериб ойнайдигонлар зеро шунда ютармилик!
Maqsudjon Botirov
07/09/2019 12:51
Anzurdi yuqotish kerak. Bizga endi 4-4-2 sxemasini joriy qilish kerak. Tezkor futbolchilarni jalb qilishsa bumasmikin aaa
&
Mironshox
07/09/2019 09:57
Bu Falastinni 23 yoshlilar ham yutadi
Олимжон Абдусаматов
06/09/2019 22:40
Ulugbek Boqayevga beringlar iltmos xozir rasa fursati yeti
&
Sash
06/09/2019 22:22
Kuter, Chumayan ishtirokida muhlislar bilan matbuot anjumani utakazila. Chumayan qilgan ishlariga javob berishi kerak. Aqilli Kutir ham ensasini qotirmay futbol haqidigi savollaga javob berish kk. Imkoni bormi.
&
Sash
06/09/2019 22:17
Kutir kelgandan beri ishlamadi. Otti q..g'i. Ishlaganida yahshi bollani olgan bulardi. Tajribasi yuq deb yangilani olmadi. Tajribasi bulmasa urtoqlik uchrashuvlarda pishirsa bulardi. Tarihda buncha etibor bulmagan fudbolga. Shuncha qilingan harajatlarga kut javob berish kerak. Legonerlarsiz ham kamanda qilsa bulardi. Falastinga qarshi yoshlarni tushurish kerak edi. 90 daqiqa harakat qiladigon yoshlani. Hullas kuter ketishi kerak lekin urniga yana chumayan ni olib kelib quyishsachi. Bu ish uzimiznikilani qulidan keladi. Yeb quyganidan darak buladi. Biz muhlislar chetta gapirib qolib keturamiz. Endi yangilikni ROVSHAN okamizadan kutib qolamiz.
&
Lochin79
06/09/2019 21:47
Qani bizdagi nogironlar komandasi .ular necha bor biraziliyadek komandani tishlatdi.necha bor jahon chempioni buldi.buni sababi ularda yahshi yashash uchun harakat bilan birga qiyinchiliklarni qanday yengishni bilishadi.soglomlariga pohuy pul bulsa buldi.ortidagi halq pohuy.uynolmasang busat erkak bulib .(SHULARNI HAM UYGA KELSA BOLLARI DADA DEB KUTVOLADIDA)!!!!!!!!!!
&
Lochin79
06/09/2019 21:32
Hayrulla aka samolyotda birga kelgan bulsanglar kerak.uyinchilar yana qarta uynab kelgan bulsa kerak aaaaa.ularga pohuyku
&
Lochin79
06/09/2019 21:26
Talandlar bisyor qani yoshlar.yoshlarga berish kerak edi .falastinni.birinchi uyinda hayajonni bosib olar edi yoshlar.qancha yoshlar chiqadi va sunadi uzbekda.OSIYO CHEMPIONLARI QANI.hammasi tugildiyu bugildi
Олдинги фикрларни кўрсатиш