Ҳайдалаётган футболчига тўртта гранд харидор

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне ва клуб тарихидаги энг қиммат трансфер эгаси Жоау Феликс ўзаро келиша олмай қолганидан кейин португалиялик футболчи Мадрид клубини тарк этишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, “матрасчилар” ҳужумчисининг агенти Жорже Мендеш тўртта клуб билан музокара бошлаган.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Челси”, “Арсенал”, “Бавария” ва ПСЖ 23 ёшли ҳужумчисга иш беришга тайёр.

“Атлетико” клуби бош директори Хиль Марин ҳам Феликснинг кетиши ҳақидаги маълумотларни инкор қилгани йўқ.

Жоау Феликс 2019 йили “Бенфика”дан 127 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!