Ҳайдалган мураббий икки ойда 6 миллион евро олиб кетди

  • 5 сентябрь, 11:49
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Эрик тен Хаг кутилмаганда “Байер”ни бошқариш имкониятига эга бўлган эди.

Tecno

Леверкузенликлар клубни тарк этиб, “Реал”га бош мураббий бўлган Хаби Алонсо ўрнига Эрик тен Хагни олиб келди. Тез орада бу танлов нотўғри экани ошкор бўлди.

“Байер” хўжайинлари иккинчи турдан кейиноқ нидерландиялик мутахассисни ишдан ҳайдашига тўғри келди. Bild нашрининг ёзишича, Эрик тен Хаг икки ой мабайнида футболчилар билан ҳам, клуб ходимлари билан ҳам дўстона алоқаларни ўраната олмади. Бу мутахассиснинг иш услуби футболчиларни ҳайрон қолдирди.

Гарчи ишдан ҳайдалган бўлса-да, Эрик тен Хаг кайфиятини бузмаса ҳам бўлади. Бу мураббий икки ой ишалаги учун тўланган маошидан ташқари, беш миллион евро миқдорида компенсация ҳам олади.

Манбага кўра, Эрик тен Хаг қисқа муддатли фаолияти учун Леверкузендан 6 миллион евро миқдоридаги пул билан кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!